2011 йилдан буён Эрон терма жамоасини бошқариб келаётган португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Эрон ФФ президенти Али Кафашиённи янги артнома бўйича келишувга амал қилмасликда айбламоқда.
Кейрушнинг шартномаси ЖЧ-2014 дан сўнг якунига етган эди. МУсобақадан сўнг Кейруш терма жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилган эди, аммо июль ойининг ўрталарида фикридан қайтиб, янги 4 йиллик шартнома бандларини келишиб олган эди. Аммо шартнома ҳамон имзоланмаган.
"Эронга борганимда ҳамма шарт ва муддатларга келишиб олган эдик. Биз федерация билан шартноманинг ҳеч бир бандини ўзгартирмасликка келишиб олган эдик. Аммо Кафашиён менга янги шартларга эга шартнома жўнатди. Ҳозир ҳаммасини Кфашиённинг қарори ҳал қилади.У хоҳлаганда Эронга учишим мумкин. Эронга қайтиш ҳақида қарор чиқариш менинг ихтиёримда эмас", - дейди Кейруш.