Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Нанкин-2014. Бугун спортнинг 19 турида баҳслар ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилаётган иккинчи ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларида бугун спортнинг 19 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, шундан 7 та спорт турида медаллар ўйналади.

Айни дақиқаларга келиб 45 давлат (204 давлатдан) вакиллари ўсмирлар олимпиада ўйинларининг медалларига сазовор бўлдилар. Медалларни қўлга киритиш борасида Хитой давлати вакиллари 4 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда. Россиялик спортчилар ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд ва улар норасмий умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринда боришмоқда. Кучли учликни Венгрия делегацияси 4 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда якунлаб туришибди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 2 та бронза медали мавжуд ва ҳамюртларимиз норасмий умумжамоа ҳисобида 35-ўринда боришяпти. Мамлакатимиз вакиллари медалларни қўлга киритиш борасида Осиё давлатлари орасида 12-ўринда боришяпти.

Бугун ўтказиладиган мусобақаларда дастлабки совриндорлар номи 10 метр масофадан милтиқда ўқ отиш бўйича бўлиб ўтган баҳсларда маълум бўлди. Мазкур мусобақада швейцариялик Сара Хорнунг энг юқори балл жамғариб, ўсмирлар олимпиада ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Мартина Волозо (Сингапур), учинчи ўринни эса Жулия Бадд (Германия) эгаллашди.

18 август куни 1000 метр масофага бўлиб ўтган ўтиш мусобақаларида ярим финал босқичига чиққан Шаҳбоз Абдужабборов ва Юлдуз Кулгавая бугун финал йўлланмаси учун кечган баҳсда ҳам муносиб иштирок этиб, кейинги босқичга чиқишди. Таъкидлаш жоизки, 20 август куни ўтказиладиган финал босқичи мусобақасида олимпиада ўйинларининг медаллари ўйналмайди.

20 август куни, шунингдек, стол тенниси бўйича микст (ўсмир – қиз) мусобақаларига қуръа ташланади. Стол теннисининг яккалик баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Регина Ким микст мусобақаларида ҳам қатнашади.

Бундан ташқари дзюдо кураши бўйича шахсий мусобақаларда бронза медалига сазовор бўлган Суҳроб Турсунов жамоавий баҳсларда ҳам иштирок этади. 19 август ҳолатига кўра 27 нафар спортчимиз мусобақаларни давом эттиришмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:09, 19.08.2014.
Ўқилди: 3246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.