Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суаерс ўз тақдимот маросимида мухлисларга кейинчалик бундай узоқ муддатли дисквалификацияларга учрамасликка ваъда берди.
"Дисквалификация муддатим тугагунича кўникишга мажбурман. Мен яна бир бора барчадан узр сўрайман. Бундай воқеаларга бошқа ўралашмаслик учун профессионалларга мурожаат қилдим ва улардан маслахат сўрадим. Бошқа бундай қилмайман", - дейди Суарес.