Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Барселона" юлдузига Америкадан таклиф тушди

Баҳо:
+ | -

"Чикаго Файр" клуби ҳамон "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Польяк футболчисининг шартномаси мавсум якунида тугайди ва у эркин агентга айланиши мумкин.

МЛС клубининг 37 ёшли футболчи атрофидагилар билан илк алоқалари ўтган йилнинг охирида бошланган эди. Ноябрь ойида Левандовскининг рафиқаси Ана Чикагога ташриф буюрди ва ҳатто эҳтимолий яшаш жойларини кўздан кечирди. Декабрь ойи бошида эса "Чикаго Файр" делегацияси Барселонага ташриф буюрди. Бир неча ҳафта олдин ҳужумчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи машҳур агент Пини Захави Лондонда Америка клуби эгаси Жо Мансуэто билан учрашди.

Натижада "Чикаго Файр" Левандовскига жаҳон суперюлдузи мақомига мос бўлган маош билан 2 йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри Чикагодаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда Левандовски "Барселона" сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 07:07, 10.02.2026.
Ўқилди: 0 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.