Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Расман: "Барселона" Ҳамза Абделкарим билан келишувга эришди

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" мисрлик ҳужумчи Ҳамза Абделкарим билан янги шартнома бўйича келишувга эришди. Янги битим 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Каталония клуби расмий маълумотига кўра, шартнома 15 сентябрь куни клуб президенти Жоан Лапорта офисида имзоланади. Шундан сўнг Абделкарим ОАВ вакиллари билан ҳам мулоқот қилади.

18 ёшли футболчи "Барселона"га 2026 йил февраль ойида дастлаб ижара асосида келган. Ёзда клуб унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди. Абделкарим мавсумолди тайёргарлик жараёнида 4 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган эди.

Мисрлик ҳужумчи 31 август куни "Райо Вальекано"га қарши баҳсда "Барселона" асосий жамоаси сафида расмий дебют қилди. Энди клуб уни узоқ муддатли режаларининг бир қисми сифатида сақлаб қолмоқда. 

Киритилди: 16:54, 11.09.2026.
Ўқилди: 1763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик