Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Миржалол Қосимов: «ЖЧ-2014га чиқа олмаганимиз учун мени танқид қилишди»

Баҳо:
+ | -1

Озарбойжонга қарши Бокуда ўтказилган ўртоқлик учрашувидан (0:0) кейин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бу биз учун керакли ўйин эди ва ўз мақсадимизга эришдик. Ҳаво намлиги юқори бўлгани учун йигитлар югуришга қийналишди ва ўйин сўнгида чарчаб қолишди. Гол уриш учун вазиятларга эга бўлдик, аммо якуний паллада шошиб қолдик. Сентябрь ойида бизни Осиё ўйинлари кутиб турибди.

— Ўйиндан олдин Озарбойжон терма жамоасида техник жиҳатдан кучли бўлган ўйинчилар кўплиги ҳақида гапиргандингиз. Ҳамон шу фикрда қоласизми?
— Ҳа, Озарбойжонда техник жиҳатдан кучли ва ақлли ўйинчилар кўп, улар яхши вазиятларни юзага келтиришди. Тўғри, барча нарса амалга ошмади. Бу бор-йўғи ўртоқлик ўйини. Бугун биз ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

— Бугун Озарбойжон терма жамоаси таркибида кўплаб легионерлар ўйнади. Нима учун сиз легионерларни жамоага таклиф қилмадингиз?
— Легионерларимиз ўз чемпионатларида тўп суришаётгани учун уларни мазкур ўйинга таклиф эта олмадик.

— Таркибни танлаш борасида сизни танқид қилишганди. Бугун майдонда Ўзбекистоннинг иккинчи таркиби ўйнадими?
— Ҳа, Бразилияда ўтган ЖЧ-2014га чиқа олмаганимиз учун мени танқид қилишди. Ҳозирги таркибни ёшартириш устида иш олиб боряпмиз. Термага янги футболчилар келмоқда. Навбатдаги ЖЧга қадар кўп футболчиларнинг ёши ўтиб қолади, шу боис таркибни ёшартиряпман. Бу футболчилар кейинчалик ҳам терма жамоага таклиф этилишини истайман. Биз бугунги кун билан эмас, эртани кўзлаб яшаяпмиз.

— Бугун ҳар иккала жамоа майдонда иккинчи таркиб билан ўйнади ва зерикарли ўйин бўлди. Наҳотки Осиёда миллий чемпионат кучсиз бўлса?
— Осиё Ўйинларида 1991-1993 йилларда туғилган футболчилар иштирок этади. Биз янги жамоани ушбу мусобақага тайёрлаяпмиз.

— Бу ўйинда Озарбойжоннинг энг яхши ҳужумчилари ўйнашди. Қайсидир футболчи сизга Назим Сулеймановнинг ҳеч бўлмаса 30 фоизини эслатдими?
— Бугун майдонда иккинчи Назим йўқ эди. Шунингдек, мен ҳам йўқ эдим. У билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Ҳозир техник жиҳатдан кучли футболчилар бор, аммо Назим ўйинни "нозик" ҳис қила оладиган футболчи эди.

Манба: www.azerisport.com
Киритилди: 23:56, 20.08.2014.
Ўқилди: 6987 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2686]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2293]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1795]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1684]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1666]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1568]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1484]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1395]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1339]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1294]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.