Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар ўз олдига қўйилган вазифани бажарди"

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Насаф” (0:1) учрашуви поёнига етгач, ўтказилган матбуот ажуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

- Ўйлайманки, натижа учрашувга мос бўлди. Биз бугун ғалабага ҳақли равишда эришдик – дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Чунки кўрган бўлсанглар, устунлик биз томонда бўлди. Йигитларни олдига бугунги ўйинда тўпни кўпроқ ўзимизда назорат қилиш вазифаси қўйилганди. Футболчилар буни уддасидан чиқди. Шуни эвазига ташаббусга эришди ва ғалабани қўлга киритдик.

Футбол 20 дақиқа эмас балки 90 дақиқадан иборат. Агарда рақиб жамоа устунликка эришганида, бутун ўйин давомида шу тартибда ўйнаши керак эди. “Нефтчи”ни агрессив ўйнашини олдиндан билгандик. Шунга мос равишда тайёргарлик кўргандик. Дастлабки 20 дақиқадан сўнг гувоҳи бўлдинглар ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди.

“Нефтчи” ҳам бугун кучли ўйнашга ҳаракат қилди. Лекин дарвозамизга йўл топа билишмади.

Мен жамоалар таркибидан ҳеч бир футболчини алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман. Одатим шунақа. Сабаби футбол жамоавий ўйин. Бугун айнан жамоавий ўйин эвазига уч очкони қўлга киритдик – дейди Бердиев.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 07:46, 28.08.2014.
Ўқилди: 4387 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.