"Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тома Мюллер замонавий футболни акулаларга тўла аквариумга ўхшатди.
"Футбол дунёси менга баъзан акулаларга тўла аквариумдай туюлади. У ерда фақат кучлилар жонини сақлаб қоладилар.
Агар жароҳат олсанг ёки ўзингнинг энг яхши ўйинингни кўрсата олмасанг, ўрингга бошқаси пайдо бўлади", - дея футболчининг сўзларини келтиради A Bola.