Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Теннис. Сенсация. Япониялик Кей Нисикори US open финалига чиқди!

Баҳо:
+ | -

Кеча "US open"да ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жововия япониялик Кей Нисикори билан кортга чиққан бўлса, Рожер Федерер хорватиялик Марин Чилич билан баҳс олиб борди.

Япониялик Нисикори шундоқ ҳам ярим финалга чиқиб, сенсация соҳибига айланиб бўлганди. Мусобақа бошланишидан бироз аввал Кей оёғини операция қилдирганди. Унинг US open мусобақасидаги иштироки катта сўроқ остида турганди. У Нью-Йоркдаги мусобақадан чиқиб кетиши муклинлиги ҳақида ҳам айтганди. Турнирда қатнашишга муваффақ бўлган Нисикори дастлабки 3та ўйинда тўла куч билан иштирок эта олмади, аммо бу матчлар орқали япон ракеткаси ўз формасини тиклаб борди ва нимчорак ва чорак финалда Милош Раонич ва Стэн Вавринкани мағлуб этди.

Жоковичга қарши баҳсни Кей ишонч билан бошлади. У номдор рақибига қарши тезроқ ва тажовузкорроқ ўйнади. Еттинчи геймда у брейкка эришди ва сетни ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда эса Новак ўз устунлигини тўла намойиш қилди - 6:1.

Ўйиннинг қолган қисми Жокович ташаббуси остида ўтиши кутилганди, бироқ Нисикори ўзида куч топди ва рақиб билан тенгма-тенг кураша бошлади. Учинчи сет эса тай-бреккача давом этди. "Лоторея"нинг дастлабки 4та очкосини Новак рақибга бериб қўйди ва яна ҳисобни қисқартирди. Ҳисоб 4:5 бўлиб турганида япониялик теннисчи 2та очкони қўлга киритди ва сетни ўз фойдасига ҳал қилди.

Ушбу ҳолат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Тўртинчи сетнинг биринчи геймида ўзининг тўп оширишида Новак очкони рақибга бериб қўйди. Нисикори мазкур устунликни бериб қўймаслик учун тиш тирноғи билан курашди. Айниқса, у бир неча сейв узатмаларини амалга оширди. Якуний сет - 6:3 ва жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси ўз уйига йўл оладиган бўлди. АҚШ очиқ чемпионати финалида эса илк марта осиёлик теннисчи баҳс олиб борадиган бўлди.

Кей Нисикори финалда Марин Чилич билан баҳс олиб боради. Хорватиялик теннисчи Федерерни 3та сетда мағлуб этди. Рожер чорак финалда Гаель Монфис 5 сетли баҳсда иштирок этгани учун бўлса керак жисмоний жиҳатдан рақибга ютқазди. Чилич эса ўзининг деярли бехато ўйини билан номдор рақибни таслим этди. 6:3, 6:4, 6:4.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:34, 07.09.2014.
Ўқилди: 4240 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6319]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5407]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2905]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2813]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2688]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2619]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2424]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2376]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2353]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2315]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик