Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович Евро-2016 саралаш босқичи доирасида ўтказилан Австрия терма жамоаси билна учрашувда рақиб ҳимоячиси Давид Алаба билан тўқнашув ҳақида фикр билдирди.
"Ҳа, мен жазоланишим керак. Мени 40 ўйинга четлатиш керак", - дея Иброҳимовичнинг сўзларини келтиради Bild.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 20-дақиқасида Иброҳимович Алабани тирсаги билан урган эди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади, аммо шведни жазоламади.