Кириш Регистрация

Спорт курашлари. Аёллар кураши бўйича дастлабки совриндорлар маълум

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида аёллар кураши бўйича дастлабки 4 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Қизғин кечган беллашувлар якунларига кўра ўз вазн тоифаларида Эри Тосака (Япония, 48 кг), Чихо Хамада (Япония, 55 кг), Церенчимед Сухе (Мўғилистон, 60 кг) ва Алина Фокен (Германия, 69 кг) олтин медалга сазовор бўлдилар.

Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Даулетбике Якшимуратова (-48 кг), Севара Эшмуратова (-55 кг), Саломат Кучимова (-60 кг) ва Азиза Султонмуродова (-69 кг) афсуски совринли ўринларни қўлга кирита олмадилар.

Бугун аёллар ўртасида -53 кг., -58 кг. ва -75 кг. вазн тоифаларида саралаш ҳамда финал баҳслари ўтказилади.

Вазни 53 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида иштирок этадиган ҳамюртимиз Зуҳра Мустанова саралаш босқичидаги биринчи беллашувни КХДР вакиласи Мёнг Жонгга қарши ўтказади. -58 кг. вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борадиган юртдошимиз Асем Сейдаметова 1/8 финалда япониялик Каори Ичо билан баҳс юритади. Ва ниҳоят, вазни 75 кг.гача бўлган спортчилар орасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Гулмира Исматова ҳам нимчорак финалдан баҳсларга киришади. Гулмира ушбу босқичда бразилиялик Алине Да билан куч синашади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:39, 11.09.2014.
Ўқилди: 4240 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4434]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3574]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2957]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2786]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2612]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2571]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2327]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2302]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2170]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик