Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Насаф» – «Сўғдиёна»: Ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Бу икки жамоа миллий чемпионат доирасида ўзаро 27 маротаба куч синашган.

Шулардан 20 тасида қаршилик футболчиларнинг қўли устун келган бўлса, бир маротаба дуранг қайд этилган. Яна олти учрашувда жиззахликларга омад кулиб боққан. Тўплар нисбати 57:26. Устунлик “Насаф” жамоаси фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Насаф”чилар тўрт марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 -2000, 2009  йил, 4:1 -  2004, 2009).

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда “Насаф” устидан ғалаба қозонишган. Шундан кейин кетма-кет 7 ўйиндан бери қаршилик футболчилари уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган.

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта аниқ нишонга олган. Шунингдек, Бахтиёр Давлатов, айни пайтда “Насаф” асосий таркибига бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва Баҳодир Аннаматов ўзаро ўйинларда 3 марта “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол этишган. 2000 йили Қаршида ўтган бахсда “Насаф” илк марта “Сўғдиёна”ни йирк (3:0) ҳисобида мағлуб этган. Ўша беллашувда қаршликлар дарвозасини қўриқлаган Петр Гизимчук 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олган.

Айни пайтда ўтказилган 19 турдан сўнг “Насаф” футболчилари турнир жадвалининг 3-поғонасида мустаҳкам жой олган бўлишса, “Сўғдиёна” футболчилари 14 очко билан жадвалнинг 13-поғонасида боришмоқда ва элитада қолиш учун кураш олиб боришмоқда.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 15:38, 19.09.2014.
Ўқилди: 3901 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.