Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Арсен Венгер: "Биз жуда сифатли ўйин кўрсатдик, дуранг натижадан қониқмадим"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи  Арсен Венгер Англия чемпионатининг 6-турида "Тоттенҳэм" билан кечган учрашувдаги дуранг натижадан (1:1) қониқмаганини билдирди.

"Биз жуда сифатли ўйин кўрсатдик. Дуранг натижадан қониқмадим. Жамоамиз майдонда кўп куч сарфлади.

Биз майдонда жамоавий руҳ кўрсатдик. 0:1 ҳисобида ютқазаётиб, тўп билан 77 фоиз муомала қилдик. Бундай ўйинда буни уддалаш қийин.

Икки очко йўқотганимиздан хафаман. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик, айниқса бурчак тўпларида. 14 марта бурчак тўпи тепдик, 3-4 марта жарима зарбаси тепдик. Бунинг устида ишлашимиз керак", - дейди Венгер.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:10, 28.09.2014.
Ўқилди: 3763 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.