Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

LG телевизорларида келажак технологиялари

Баҳо:
+ | -

Reklama

Жаҳон статистикаси тан олишича, ўртача олганда, одамлар бир кунда 4-5 соат атрофидаги вақтини телевизор экранлари қаршисида ўтириб, шунда ҳам ушбу вақтларини кино ва ток-шоу кўришга сарфлаб  ўтказар эканлар. Томошангиз ёқимли ўтиши учун эса нима керак? Тўппа-тўғри! Албатта, сифатли тасвир-да! LG Electronics компанияси ҳам мана шунинг учун инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш учун бор куч-ғайратиини сарфламоқдаки, токи харид қилинаётган телевизорлар  ўз эгаларини воқелик инъикоси реал акс этадиган ҳақиқий соф  манзаралари билан  шод-хуррам қилсин.

Бозор тенденцияси
ХХ аср ўрталарида жаҳонда биринчи телевизор пайдо бўлганидан бошлабоқ ушбу бозор сегменти харидорларга кундан-кунга такомиллашиб бораётган турли-туман моделларни таклиф этиб,  кўпроқ ва тобора кўпроқ кенг қулоч ёймоқда.  Агар ТВ  бозорига яхлит назар ташлайдиган бўлсак, унда учта асосий технологиялар – LED, OLED ва 4K Ultra HD технологиялари кенг тақдим этилаётганини кўришимиз мумкин.

4K Ultra HD
LG нинг 4K Ultra HD  телевизорларида кенгайиш саккиз миллион пикселдан ҳам ортиқ, бу эса одатдаги  HD никидан тўрт маротаба катта дегани.  Ҳозирги кунда уларнинг бирталай моделлари ишланган ва савдога  чиқарилган. Айниқса  IFA 2014 кўргазмасида намойиш этилган моделлар ушбу технологиянинг бутун афзалликларини ёрқин кўрсатиб беришди.

Агар экран ўлчамлари аввал 55 дюймдан то бутун деворни қоплагунча бўлган бўлса, эндиликда  4K Ultra HD телевизорлари кичик диоганалларда ҳам тақдим этилаётир.  Лекин IFA 2014 кўргазмасида уй шароитида тасвирни бемалол қабул қилиш учун 80 дюймлидан ортиқ дисплейли моделлар намойиш этилган эди.  

Афсуски, маҳаллий инфраструктура телекўрсатувларни 4K Ultra HD потенциалига мос келадиган форматда етказиб беришлари учун  истеъмолчиларнинг яна  бироз вақт кутишларига тўғри келади.  Гарчи 4K Ultra HD форматида олиб эшиттиришларнинг имкони бўлмаса-да, айрим киностудиялар 4K Ultra HDнинг барча афзалликларидан фойдалана олувчи контент чиқаришга қарор қилишди.  LG компаниясининг  Netflix  билан стратегик ҳамкорлиги самарали бирлашиб кетишнинг инновацион мисолидир.

Кўпчилик аналитиклар LG 4K Ultra HD телевизорларининг кенг тарқалиши асосан нарх сиёсатига ва фойдали дастурларнинг янада кенг диапазонига боғлиқ бўлади деган фикрга қўшилишади. Шу  йилда бўлиб ўтган  IFA  кўргазмасида LG компанияси  4K Ultra HD Smart TV нинг смартфонлар билан Android платформасидаги алоқасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Зеро, бу платформа фойдаланувчиларга ўз смартфонлари ёрдамида контентни бошқариш имконини беради.  Шунингдек, LG телевизорлари webOS платформасида ҳам ўз устунликлари билан фарқланиб турадилар.  

OLED
Бошқа бирон-бир телевизорлар қатори истеъмолчиларда  дастлабки кўришдаёқ кучли таассурот уйғотувчи  OLED экранли моделлар каби кишини ҳайратда қолдирмайди. Эгилувчан материаллардан тайёрланган OLED экранлари телевизорларга бир оз эгиклик беради, бу эса кўраётган нарсангиздан янада кучлироқ таъсирланишга олиб келади.  Томошабинлар телевизор шаклини ўзгартиришни истаб қолишган тақдирда эса, масофадан бошқарув пультидаги тугмачани шунчаки босиш орқали топшириқ бериб, телевизор экранини бемалол анъанавий ясси шаклга ўтказиб олишлари ҳам мумкин. Шунингдек, OLED экранлари нафақат “тиғдек юпқа”, балки  шунингдек анъанавий диод ёритгичли экранлардан анча-мунча ўзиб кетувчи сифатли тасвирга ҳам эгадир.

LG ҳамон OLED технологиясини ишлаб чиқувчиларнинг энг етакчиларидан бўлиб келмоқда, эгилувчан дисплейларнинг ишланмаси эса илғор ишлаб чиқарувчи бўлиш имкониятини беради. Гарчи OLED технологияси ҳали ҳам такомиллаштириш босқичида бўлса-да, муҳандислар аввалгидек,   OLED технологияси сифатини катта телевизорларда фойдаланиш учун бор куч-ғайратларини сарфламоқдалар. Унчалик катта бўлмаган экранларда тасвир сифатини яхшилашда самарали натижаларга эришиб бўлинди. Бундай илғор технологиянинг ўзлаштирилиши бирқанча рақобатчиларни OLED бозори билан хайрлашишига олиб келди. Бу ҳолат эса  LG ушбу маҳсулотни тайёрлаб беришда  етакчиликни ўз қўлига олганлигини англатади. Бу компанияга бозорнинг ҳукмронлик  улушини қўлга киритиш учун ажойиб имконият беради. Бундан ташқари, LG нинг  фирма технологияси - WRGB ҳам рақобатчиларнинг  OLED моделлари орасида шубҳасиз устунликка эга.  WRGB OLED Color Refiner технологияси туфайли ниҳоятда кенг кўриш бурчагини таъминлар экан, 4 рангли  пикселлар ёрдамида янада тиниқ ва ёрқин рангларни акс эттиради.

4K Ultra HD  ва OLED: ҳар икки оламдан энг яхшилари
Ҳар икки технология:  4K Ultra HD ва OLEDга  кўплар ўзаро рақобатлашаётган инновациялар сифатида қарайдилар, бироқ  бу технологияларнинг бирортаси ҳам иккинчисини сиқиб чиқаришга интилаётгани йўқ, чиндан ҳам улар аслида бир-бирини тўлдириш учун яратилган.  

Шу йилнинг бошидаги  CES 2014 кўргазмасида LG ўз Ultra HD (4K) эгилувчан OLED телевизорларининг ассортиментларини кенгайтирди, яъни аввал тақдим этилган 77-дюймли  моделлари қаторига 55-дюймли ва 65-дюймли моделларини қўшди. Бу новаторлик маҳсулотлари кейинчалик  OLED ва 4K афзалликларини бирлаштиришга, истеъмолчиларга ҳар икки оламнинг энг яхшиларини етказишга ҳаракат қиладилар. Айнан шунинг учун ҳам кўпчилик аналитиклар  уларни ўзида катта ўлчамдаги экранли OLED нинг нозик, қайрилган каркасини ва  4K телевизорнинг жозибадор ечимини бирлаштирган  телевизион технология чўққиси деб аташмоқда.
 
Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:49, 29.09.2014.
Ўқилди: 5490 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.