Франциянинг "ПСЖ" клуби бош мураббийи Лоран Блан бугун тунда "Барселона"га қарши ЕЧЛ ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ибрагимович ҳамон кичик жароҳатини даволаш билан банд. Унинг ўйинда иштирок эта олмаслиги ҳақидаги хабар ачинарли. Аммо, ўйинга тайёргарлик жараёнида буни ҳисобга олган эдим. Усиз бизга албатта қийин бўлади, аммо Златаннинг йўқлигини майдонда билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Таркибимизда маҳоратли футболчилар жамланган. Ажойиб жамоавий ўйин билан ҳар қандай рақибга қарши ўйнаса бўлади, дейди Блан.
"Барселона" доимо менинг энг севимли жамоаларимдан бири бўлган. Айниқса бу жамоа фалсафасига меҳрим баланд. Кимгадир бу ёқади, кимга эса йўқ. Шахсан мен, "Барселона"нинг ўйин фалсафасидан роҳатланаман. Улар жуда омадли ва кучли жамоа. Сўнгги ўн йил давомида жуда клуб жуда кўп совринларни қўлга киритди. Бу жамоа сафида фақатгина бир мавсум тўп сурганман. Аммо, ўша мавсум менинг ёдимда қолган. Эртага менинг жамоам "Барселона" устидан ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Қийин, аммо ҳаракат қиламиз", - дейди Блан.