"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-турида "Спортинг"га қарши учрашувда жароҳати борлигига қарамай, ҳужумчи Диего Костанинг майдонга тушишини маълум қилди.
"Албатта озгина таваккал қиляпмиз, аммо у барибир ўйнайди. Агар ҳаммаси яхши бўлса, Коста якшанба кунги "Арсенал"га қарши ўйингача тикланиш учун етарли вақтга эга бўлади", - дейди Моуриньо.
Мураббийнинг айтишича, Коста тизза ости пайларининг чўзилиши жароҳатини жаҳон чемпионатида оғирлаштириб олган. Шу туфайли бу мавсумда Испания терма жамоасининг баъзи ўйинларини ўтказиб юборган.













