"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал истеъфодан қўрқмаслигини маълум қилди. Англия чемпионатининг 6 туридан кейин унинг жамоаси бор-йўғи 8 очко жамғарди.
"Менинг шартномам уч йилга мўлжалланган, уни охирига етказмоқчиман. Мени бу ерга бекорга таклиф қилмадилар, менга бироз вақт керак. Биз сабр керак бўладиган даврни бошдан кечиряпмиз", - дея Ван Галнинг сўзларини келтиради Daily Mail.