"Рома" бош мураббийи Руди Гарсия Италия чемпионатининг 6-турида "Ювентус"га қарши учрашувдаги мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдири.
"Мен ҳакамларнинг ишини баҳоламаган бўлар эдим, мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик.
Кучсиз ўйин кўрсатдик дея олмайман, аммо яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди", - дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Tmw.