Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске терма жамоа ҳужумчиси Диего Коста борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Уни олдинда катта синов кутиб турибди. Коста биз уни танлаб хато қилмаганимизни исботлаши лозим", - дейди Испания терма жамоаси бош мураббийи.
"Ҳа, балки уни танлаб хато қилган бўлишимиз мумкин. Келажакда футболчи терма жамоа сафида ўзини кўрсатишига шубҳам йўқ. Унинг маҳоратига ишонаман", - дейди Дель Боске.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" сафида сермаҳсул ўйин намойиш этаётганига қарамай, асли бразилиялик бўлган ҳужумчи терма жамоа сафидаги бешта ўйинда ҳали ўз ҳисобига гол ёзиб қўя олгани йўқ. Диего Коста Испания терма жамоасининг ЕВРО-2016 саралашидан ўрин олган Словакия ва Люксембургга қарши ўйинларига чақиртирилган.