"Интер" ва "Манчестер Сити"да Марио Балотелли билан ишлаган Роберто Манчини футболчининг "Ливерпуль"даги ишлари ҳақида фикр билдирди.
"Марио - яхши йигит, менимча у "Ливерпуль" - ўзи учун охирги имкониятлигини яхши билади. Бу сўнгги имконият. Балотелли билан тез-тез смс ёзишиб тураман, аммо унга фақат ўзи ёрдам бериши мумкин.
У менга "Ливерпуль"да кўпроқ гол уришни хоҳлаётганини айтди", - дея Манчинининг сўзларини келтиради Football Italia.