Германиянинг "Гамбург" клуби Луис Холтбига тегишли ҳуқуқни тўлалигича "Тоттенхэм"дан сотиб олди.
Маълумотларга қараганда, аввалига "Тоттенхэмдан" ижарага олинган футболчининг ҳуқуқи тўлалигича сотиб олинди ва Холтби эндиликда Гамбургда 2018 йилгача тўп суради.
Аввалроқ германиялик футболчи "Гамбург"га бир йил муддатга ижарага берилгани ҳақида хабар берилган эди. Ёзда "Гамбург" футболчининг тўлиқ трансферини 6.5 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин эди. Аммо, бунинг учун футболчи Бундеслигада 3та ўйинда тўлиқ майдонга тушиши талаб этиларди. Холтби эса, бунгача 5та ўйинда майдонга тушишга улгурди.













