Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Перси Евро-2016 саралаш босқичида Қозоғистонга қарши учрашувдан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"3:1 ҳисоби - яхши натижа. Бу етарли даражада қийин ўйин бўлди.
Эҳьимол, бу ғалати эшитилар, аммо биз биринчи бўлимда яхши ўйнадик, хавфли вазиятлар яратдик.
Рақиб бир бурчак тўпидан фойдаланди. Ҳисобни тенглаштириб, ғалаба қозонганимиз яхши бўлди", - дейди Ван Перси.