Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Криштиану Роналдунинг Португалиядаги ҳайкали ёқиб юборилди (видео)

Баҳо:
+2 | -

Португалиянинг Мадейра оролида номаълум шахс машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ёқиб юборди. Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчисига бағишланган ҳайкал Фуншал шаҳридаги Авенида до Мар кўчасида жойлашган. Шунингдек, у ерда ҳужумчига атаб қурилган CR7 номли музейи ҳам бор.

Хабарларга кўра, эркак ушбу ҳаракатини видеога олиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаган. Тасвирларда у мусиқа остида рақсга тушгани, шундан сўнг ҳайкалга ёнувчи суюқлик сепиб, уни ёқиб юборгани акс этган. Видеода блогер бу ҳолатни “Худонинг сўнгги огоҳлантириши” деб атаган. Манбага кўра, мазкур ҳайкал аввал ҳам ҳужумга учраган. Хусусан, 2016-йилда унга зарар етказилгач, кейинчалик ҳайкал CR7 музейи олдига кўчириб ўтказилган.

Мадейра полицияси ҳодиса юзасидан изоҳ бериб, гумонланувчи шахс аниқланганини, бироқ ҳозирча қўлга олинмаганини билдирди. Қайд этилишича, ушбу шахс аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолатларда иштирок этган.

Маълумот учун, Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган, шунингдек, икки бор Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан. У беш марта “Олтин тўп” совринини ҳам қўлга киритган. Ҳужумчи фаолияти давомида “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ҳамда “Ювентус” каби жамоаларда тўп сурган. Футболчи ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуб шарафини ҳимоя қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:00, 22.01.2026.
Ўқилди: 5993 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.