Кириш Регистрация

Палмер "Челси"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -1

"Челси" яримҳимоячиси Коул Палмер "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Журналист Ден Кингнинг ёзишича, хавбек "МЮ"га ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Футболчи болалигидан "қизил иблислар"га мухлислик қилади. Шунингдек, Палмерга Лондондаги ҳаёт унчалик ёқмайди, у Манчестердаги дўстларини соғинади.

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" Палмер учун яримҳимоячи Мануэль Угарте ва 20 миллион фунт беришга тайёр.

Коул Палмер 2023 йилда "Манчестер Сити"дан 47 миллион евро эвазига "Челси"га ўтганди. Унинг "кўклар" билан шартномаси 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди.

Киритилди: 16:32, 22.01.2026.
Ўқилди: 3648 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.