"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабон Давид Де Хеа билан хайрлашмоқчи эмас.
Англи клуби "Реал" қизиқиш билдираётган 23 ёшли посбоннинг ҳафталик маошини 120 минг фунтга кўтаришга тайёр, дея хабар беради A Bola.
Аввалров Де Хеага "Реал"га ўтиш варианти ёқаётганлиги хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг "МЮ" билан шартномаси 2016 йилгача мўлжалланган.













