"Зенит" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Россия чемпиоантида "Краснодар"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
- "Зенит" ҳам, "Краснодар" ҳам ёрқин, ҳужумкор ўйин кўрсатади. Бу учрашувдан нимани кутяпсиз?
- "Краснодар" - менга ёқадиган жамоа, мен учун у Россияда энг яхшиси. Улар ҳужумкор ўйин кўрсатадилар, қарши ҳужумлардан фойдаланадилар. Агар хато қилсак - гол кўринишида жазоланамиз. Бу оддий ўйин бўлмайди.
"Краснодар" ўтган йилга қараганда кучайди, чемпионатда мағлубиятсиз боришмоқда, Европада ҳам яхши бошлашди. "Краснодар" Широковни йўқотди, аммо Аҳмедов, Бистров ва Измайловларни қўшиб олди. Улар клубни кучайтиришди", - дейди "Челси"нинг собиқ устози.