"Зенит" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Россия чемпионатининг 10-турида "Краснодар"га қарши учрашувда (2:2) ҳакамларнинг ишидан норози бўлди.
"Ўйин биз кутгандай кечмади. Биз 11 кишига қарши майдонга тушдик, аммо 14 кишига қарши ўйнадик.
Бу ўйинни узоқ танаффус қилган ҳакам бошқарди, шунинг учун ўз ишидан узоқ вақт четда бўлган инсонни тайинлаш ғалати. У бугун жуда кўп хатога йўл қўйди. Гарайни ноҳақ четлаштирди.
"Спартак" билан учрашувимизда ҳам ҳакам бизнинг зараримизга хаио қилишган эди, бугун ҳам шундай бўлди", - дейди Виллаш-Боаш.