"Саутҳемптон" бош мураббийи Рональд Куман Англия чемпионатида "Сандерленд"га қарши учрашувдан сўнг (8:0) ўз жамоасининг ўйинидан ҳайратга тушганини яширмади.
"Мен ҳамо шок ҳолатидаман. Гап иикинчи бўлимдаги воқеларда эмас. Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик ва ажойиб голлар урдик. Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида унча яхши кўринмадик.
Аммо вақти вақти билан футболда қизиқ нарсалар содир бўлиб туради. Футболчиларимнинг иштиёқидан фахрланаман, улар охиригача курашдилар. Ҳар бир ўйинчимдан фахрланаман", - дейди Куман.