"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳали Премьер-Лигада бирор марта мағлубиятга учрамаган "Челси"нинг режалари ҳақида гапириб берди ва жамоа мавсумни мағлубиятсиз ўтказа олиши борасидаги саволга жавоб берди.
"Йўқ, йўқ ва яна йўқ. Мавсумни мағлубиятсиз ўтказишнинг имкони йўқ. Премьер-Лиганинг ҳозирги ҳолати шуни тақозо этади. Сўнгги 10 йил ичида футбол ўзгарди. Премьер-Лига ҳам ўзгарди. Шундай экан, мағлубиятсиз мавсум ҳақида ўйламаса ҳам бўлади", - дейди Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, мавсумни мағлубиятсиз ўтказган ягона жамоа Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳисобланади. 2003/2004 йилги мавсумда "Арсенал" 26 ғалаба ва 12та дуранг билан мавсумни якунлаган ва Англия Чемпионлигини қўлга киритган эди.