Англиянинг "Ливерпуль" клуби ЕЧЛ 3-тури доирасида "Реал"га қарши ўйин олдиган ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ушбу баҳс биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Бизни катта синов кутиб турибди. Кўп сабабларга кўра, ўтган мавсумдаги савиямизга чиқа олмаяпмиз, аммо олдимизда бошқа савиядаги турнирнинг, бошқа савиядаги ўйини турибди", - дейди Ливерпуль устози.
"Ўйин ҳар жиҳатдан биз учун қийин бўлади. Р"еал"да юқори савиядаги футболчилар жуда кўп. Криштиану Роналду ҳақида эса ортиқча гапириш шарт эмас, у ҳозирда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. У илгари ўзи учун кўп ўйнарди, вақт ўтиб эса ўз ўйинини ўзгартирди ва дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирига айланди. У - идеал ҳужумчи. Биз ўйинда нафақат Роналдуни, балки "Реал"ни тўхтатиб қолиш учун ўзига ҳос режа тузишимиз лозим", - дейди Рожерс.