Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этишади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги - 2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари ноябрь ойида Халқаро турнирда иштирок этишади.

Саудий Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида 13-19 ноябрь кунлари терма жамоалар иштирокида халқаро турнир ўтказилади. Мазкур турнирда мезбон - Саудия Арабистонидан ташқари Қатар, Баҳрайн ва Яман терма жамоалари иштирок этишади. Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони термаси дастлаб, 13 ноябрь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйнашса, 16 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Турнирнинг сўнгги ўйинида эса, Саудия Арабистон Яман терма жамоаси билан куч синашади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб КХДР терма жамоаси ҳам 12-18 ноябрь кунлари Хитой Тайпейида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этишади. Мазкур турнир давомида КХДР терма жамоаси Гонконг (12 ноябрь), Гуам (15 ноябрь), ҳамда Хитой Тайпейи (18 ноябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Маълумот ўрнида, КХДР миллий терма жамоаси мазкур турнирдаги иштирокидан олдин 31октябрь куни Кувайт, 6 ноябрь куни эса, Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси эса ноябрь ойида ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра, 14 ноябрь куни Хитойнинг Нанчанг шаҳрида Янги Зеландия терма жамоаси меҳмон бўлса, 18 ноябрь куни Гондурас терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги - 2015 гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон айнан КХДРга қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 10 январь куни ўтказилади. Мазкур икки терма жамоадан ташқари «B» гуруҳида Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этадилар.

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 15:04, 22.10.2014.
Ўқилди: 4054 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик