"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Реал"га қарши учрашувдан сўнг (0:3) рақибининг кучига тан берди.
"Дастлабки 22 дақиқани "Ливеррпуль" қойилмақом равишда ўтказди, қолган вақтда эса "Реал" ўз савиясини кўрсатди. Рақиб жуда кучли эди.
Танаффусдан сўнг қўллармизни туширдик ва курашмадик. Ҳимоямизнинг иши яхши чиқмади, мен ҳам ундан ундан ортиғини талаб қила олмайман. Ҳамма "Реал"нинг савиясини кўрди. Тезлик, техника - шунинг учун улар амалдаги чемпионлардир", - дейди Роджерс.