Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ПараОсиё ўйинлари. Ўзбекистон медаллар бўйича 5-ўринни олди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган ПараОсиё ўйинлари бугун ниҳоясига етди. Қарийб бир ҳафта давом этган мазкур мусобақаларда қитъанинг 41 давлатидан келган 2448 нафар спортчи дастурдан ўрин эгаллаган спортнинг 24 тури бўйича жами 443 комплект (443 та олтин, 433 та кумуш, 469 та бронза) медаллар шодаси учун кураш олиб бордилар.

Бу каби йирик спорт байрамида иккинчи маротаба иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ватанимиз шаънини янада улуғлаб, озод ва обод юртимизда Паралимпия харакати жадал суратларда тараққий этиб бораётганлигини амалда яна бир бора исботладилар (2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да ўтказилган ПараОсиё ўйинларида ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлишган).

Ҳа, ПараОсиё ўйинларида ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатган паралимпиячиларимиз шаънига ҳар қанча мақтовлар айтсак оз.

Эътиборлиси, ПараОсиё ўйинларида иштирок этган 27 нафар спортчимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза жами 31 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 41 давлат орасида фахрли 5-ўринни банд этишди. Шу билан бирга мамлакатимиз спортчилари ПараОсиё ўйинларида 12 маротаба Осиё рекордини янгилашга ҳам муваффақ бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ПараОсиё ўйинларида иштирок этган давлатлар орасида делегация таркибидан ўрин эгаллаган спортчилар сонидан кўп медалга фақатгина Ўзбекистон ҳамда Хитой (226 нафар иштирокчи – 317 та медаль) делегациялари сазовор бўлдилар.

Умумжамоа ҳисобида биздан юқори ўринларни эгаллаган Жанубий Корея делегацияси 321 нафар спортчи билан жами 211 та медални, Япония термаси 291 нафар спортчи билан жами 143 та медални, Эрон делегацияси эса 198 нафар спортчи билан жами 120 та медални қўлга киритдилар. Биздан кейинги ўринда жойлашган Таиланд термасида 217 нафар спортчи 107 та медалга сазовор бўлди.

Албатта, бу каби муваффақиятлар ўз-ўзидан қўлга киритилмаслиги барчага бирдек равшан.

Маълумки, Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласини давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаси сифатида белгилаб берганликлари Ўзбекистон паралимпиячиларининг ҳам муваффақиятлари салмоғини йилдан-йилга юксалиб боришида асосий омил бўлмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори паралимпиячиларимизнинг замонавий меъёрлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриши ва муносиб иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратилганлиги ҳам ПараОсиё ўйинларида қўлга киритилган ютуқларимизга замин яратди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз паралимпиячилари ПараОсиё ўйинларида баъзан уларга нисбатан қўлланиладиган жисмоний имконияти чекланган инсонлар деган ибора бугунги кунга келиб ўз кучини йўқотганлигини, аксинча, улар халқаро майдонлардаги муваффақиятлари салмоғини йил сайин юксалтириб, аслида инсон имконияти чексизлигини намоён этишга қодир эканликларини амалда яна бир бора исботладилар.

ПараОсиё ўйинларида улкан ғалабаларни қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси аъзолари 26 октябрь куни соат 19:20да Ватанимизга қайтиб келадилар.

Қуйида, ПараОсиё ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз рўйхати берилган:

Олтин – Фахриддин Ҳамраев (енгил атлетика, 200 метрга югуриш, 00:23.10 сония)
Олтин – Фахриддин Ҳамроев (енгил атлетика, 400 метрга югуриш, 00:50.19 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Фахриддин Ҳамроев (енгил атлетика, 800 метрга югуриш, 01:57.19 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Кирилл Паньков (сузиш, 50 метр масофага эркин усулда, 00:24.08 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Кирилл Паньков (сузиш, 100 метр масофага эркин усулда, 00:54.51 сония)
Олтин – Кирилл Паньков (сузиш, 100 метр масофага чалқанча усулда, 01:02.08 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Кирилл Паньков (сузиш, 200 метр масофага комплекс, 02:18.80 сония)
Олтин – Дмитрий Хорлин (сузиш, 50 метр масофага эркин усулда, 00:25.66 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Дмитрий Хорлин (сузиш, 100 метр масофага эркин усулда, 00:56.50 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Дмитрий Хорлин (сузиш, 400 метр масофага эркин усулда, 04:14.02 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Маъруфжон Муродиллаев (енгил атлетика, 1500 метрга югуриш, 04:10.60 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Маъруфжон Муродиллаев (енгил атлетика, 800 метрга югуриш, 01:57.88 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Мавлонбек Ҳайдаров (енгил атлетика, ядро улоқтириш, 14 м. 39 см., Осиё рекорди)
Олтин – Ҳусниддин Норбеков (енгил атлетика, диск улоқтириш, 53 м. 84 см., Осиё рекорди)
Олтин – Миран Сахадов, Дониёр Солиев, Улуғбек Чориев, Фахриддин Ҳамроев (енгил атлетика, 4х100 метрга эстафета югуриш, 00:44.25 сония, Осиё рекорди)
Олтин – Севинч Салаева (дзюдо, -52 кг)
Олтин – Шерзод Намозов (дзюдо, -60 кг)
Олтин – Нурбек Бердиёров (дзюдо, -66 кг)
Олтин – Феруз Саидов (дзюдо, -73 кг)
Олтин – Шариф Ҳалилов (дзюдо, - 81 кг)
Олтин – Шуҳрат Бобоев (дзюдо, -90 кг)
Олтин – Одилжон Тулендибоев (+100 кг)

Кумуш – Фаррух Мирзақулов (енгил атлетика, узунликка сакраш, 6 м. 72 см.)
Кумуш – Ҳусниддин Норбеков (енгил атлетика, ядро улоқтириш, 14 м. 32 см.)
Кумуш – Миран Сахадов (енгил атлетика, 200 метрга югуриш, 00:24.43 сония)
Кумуш – Миран Сахадов (енгил атлетика, 400 метрга югуриш, 00:55.04 сония)
Кумуш – Гулрух Раҳимова (дзюдо, - 70 кг)

Бронза – Дамир Пашаев (енгил атлетика, 800 метрга югуриш, 02:01.60 сония)
Бронза – Сирожиддин Норов (енгил атлетика, 800 метрга югуриш, 02:05.14 сония)
Бронза – Сирожиддин Норов (енгил атлетика, 1500 метрга югуриш, 04:10.48 сония)
Бронза – Ширин Шарипов (дзюдо, -100 кг)


Медаллар жадвалининг якуний кўриниши (кучли ўнбешталик):

1. Хитой — 174 - 95 - 48 = 317
2. Жанубий Корея — 72 - 62 - 77 = 211
3. Япония — 38 - 49 - 56 = 143
4. Эрон — 37 - 52 - 31 = 120
5. Ўзбекистон — 22 - 5 - 4 = 31
6. Таиланд — 21 - 39 - 47 = 107
7. Малайзия — 15 - 20 - 27 = 62
8. Гонконг — 10 - 15 - 19 = 44
9. Индонезия — 9 - 11 - 18 = 38
10. Вьетнам — 9 - 7 - 13 = 29
11. Қозоғистон - 7 - 6 - 11 = 24
12. Ироқ — 6 - 6 - 19 = 31
13. БАА — 4 - 12 - 9 = 25
14. Хитой Тайпейи — 4 - 10 - 24 = 38
15. Ҳиндистон — 3 - 14 - 16 = 33

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:30, 24.10.2014.
Ўқилди: 8147 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.