"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Лондоннинг "Челси" клубидаги ҳамкасби Жозе Моуриньо ҳақида илиқ фикрларини билдирди.
"Моуриньо камтар ва шу билан бирга жуда ҳиссиётли. Аммо, шундай бўлса ҳам у менга жуда ёқади", - дейди голландиялик мураббий.
"Мени ҳайрон қолдиргани эса, у бугунги кунда дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлиб етишганидир. У ўзгача. Моуриньони қадрлашимга яна бир сабаб эса, у билан бир пайтлар бирга ишлаганмиз ва ҳалигача ажойиб муносабатдамиз.", - дейди ван Гаал.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо мураббийликдаги илк қадамларини айнан ван Гаалнинг ёрдамчиси сифатида "Барселона" клубида бошлаган эди. Ўшанда, кўпчиликка таниш бўлмаган ва Бобби Робсонга таржимонлик қилган Моуриньони айнан ван Гаал ўз жамоасига ёрдамчи сифатида таклиф қилган эди.