"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан футболчиларни голни нишонлагани учун жазолаш нотўғри деб ҳисоблайди ва бу билан у ўз футболчиси Эдисон Каванининг тарафини олди.
"Жиддий айтадиган бўлсам, яқин орада футболчиларга голни нишонлашни умуман тақиқлаб қўйишади деган хавотирдаман.
Ҳозирнинг ўзида уларга майдонни тарк этиш, футболкасини ечиш ва қандайдир хабарлар етказиш мумкин эмас. Бу туришда, яқинда футболчилар гол урганларидан сўнг, жимгина ўз майдонига қайта бошлайдилар.
Муҳим ўйинда гол урсангиз, тушунтириббўлмайдиган, ихтиёрсиз қилиқлар қиласиз, шунинг учун голни нишонлаган футболчини жазолашни абсурд деб ҳисоблайман", - дейди Блан.