"Барселона" яримҳимоячиси Иван Ракитич жамоа бош мураббий Луис Энрике ва ўзининг каталонияликлар сафига ўтганидан анчалар шод бўлганини билдирди.
"Луис Энрикеда жуда аниқ ғоялар бор. У ҳар бир нарсага катта эътибор беради. Шунинг учун жамоанинг ўйини биргина менга эмас, ҳаммага боғлиқ.
Бу жамоа либосини кийиш - болаликдаги орзум. Бу жамоага ўтганимдан жуда хурсандман", - дейди Ракитич.