Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг айни дамдаги ўйини борасида ўз фикрини билдирди.
"Жамоамизнинг янги ўйинчилари ҳақида айни дамда исталганча негатив фикр билдиришлари мумкин. Сабаби, биз ҳозир ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта олмаяпмиз. Натижа йўқлиги учун ҳам кўпроқ янги ҳаридларимизнинг ўйинимизга мос туша олмаётганини айтишмоқда. Ҳозир нафақат янги футболчилар, умуман мен ҳақимда ҳам шундай фикрларни айтиш жуда осон. Ўзим бундан ранжимаяпман. Шунчаки бу каби гапларга эътибор бермаслик керак", - дейди Клопп.