Тизза ости пайларини даволаган "Барселона" ҳимоячиси Томас Вермален тезроқ майдонга тушишни истамоқда.
"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. "Барселона" таркибида дебют қилиш учун қаттиқ шуғулланмоқдаман. Луис Энрике таркибни тез-тез алмаштириб турибди ва менинг имкониятим албатта келади. Фақат Месси ҳар ўйинда ўйнамоқда", - дейди Вермален.