"Интер" президенти Эрик Тохир жамоа ўйинидан жуда норози ва бош мураббийни алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Манбада келтирилишича, "Интер" устози Вальтер Маццарри икки учрашув - Евролигада "Сент-Этьен" ва чемпионатда "Верона"га қарши учрашувларда индонезиялик тадбиркорни хурсанд қилиши керак.
Акс ҳолда 53 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилиши мумкин. Миланликлар шанба куни сўнгги ўринда бораётган "Парма"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдилар. А серия жадвалида 10та учрашувдан 15 очко жамғариб, 9-ўринда бормоқдалар.