Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Илтимос, рақамларга алданаверманг

Баҳо:
+2 | -

Биз бонг уриб футболимиз ривожланмаётганини гапиряпмиз. Бироқ тепадагилар ҳеч қандай чора кўрмаяпти, деб нолиймиз. Мен эса бунинг сабабини топгандай бўлдим. Балки, адашаётгандирман, тағин билмадим.

Хуллас, йил сарҳисоби ҳақиқатан ҳам футболимиз ривожланганини (фақат рақамларда) кўрсатди. Айнан ана шу рақамлар бизни қийнаётган камчиликларни ёпиб кетмоқда. Масалан, терма жамоамиз ФИФА рейтингида қотиб қолмади, дам тушиб, дам кўтарилиб турибди. Ҳарқалай, ўзгариш бор-да. Қолаверса, МТЖ арабларни йирик ҳисобда мағлуб этди-ю, кўпларнинг юзи ёруғ бўлди.

Қайсидир бир асарда бир эпизод бор эди, хуллас, салбий қаҳрамон асирларини калтаклайверади, калтаклайверади, асирлар эса у ҳақда ёмон фикрга бориб қолишади. Аммо айёр кимса очдан ўлай-ўлай деб қолган асирларининг олдига бир бурда нон ташлайди. Оч қолган асирларнинг кўзига эса нон табака, бояги золим эса авлиё бўлиб кўринади. Ҳа, биз ана шу асирларга ўхшаймиз. Нега дейсизми? Чунки миллий терма жамоамиз ҳамма нарсани йўққа чиқаргач, ўзбек футболини уялтириб бўлгач, ғалаба рўёга ўхшаб қолгач, бош мураббий-у бошқа мутасаддилар кўзимизга ёмон кўриниб қолганди. Аммо “Ўлма, эшагим, арпа ейсан”, қабилида арабларни ютдик. Рости, бу ғалаба бизни шунчалик қувонтирди-ки, чўлда бир ҳафта сувсиз юриб, чанқаб кетган одамнинг сувни кўргандаги қувончи бизнинг севинчимиз олдида ҳеч нарса эмасди. Шу боисдан бу, аслида, оддий бир зафар эканлигини унутиб қўйдик. Айтмоқчиманки, ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ёхуд умуман футбол мутасаддиларининг айбини юва олмайди, чунки мухлислар учун ўртоқлик ўйинида 10 марта ютгандан кўра, бир бора жаҳон чемпионатига чиққан маъқул. Майли, МТЖ ЖЧга чиқсин, кейин менга деса Таиландга 1:20 га ютқазмайдими? Гапларимга ажабланманг, чунки мен ЖЧга чиқишимиз учун ҳар нарсага розиман, менимча сиз ҳам фикримга қўшиласиз (хавотир олманг, термамиз ЖЧга чиқадиган салоҳиятга эга бўлса, Таиланд тугул Испания ҳам 1:20 га юта олмайди). Демоқчиманки, биргина ғалаба туфайли мураббийлар-у футболчиларнинг ўзларини енгил ҳис қилишларига йўл қўймаслик керак.

Ёшларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди, бу ҳужжатда мураббийларнинг юзини ёруғ қилади. Аммо Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиз шунчаки унутилади. У мухлислар қалбидаги доғ бўлиб қолаверади. Мураббийлар эса “Ҳарна, шуни амаллади-ку” қабилида оқланиб қолаверади.

Миллий чемпионатимиз якунига етди. “Пахтакор” чемпион бўлди. Бу жамоа қораланди ҳам, оқланди ҳам. Биз “Пахтакор”нинг қандай чемпион бўлгани ҳақида фикр юритмоқчи эмасмиз. Гап “Пахтакор”нинг миллий терма жамоага футболчи етиштириб бераётган фаол клублиги ҳақида. Кўпчилик клубни шу жиҳати учун мақтади. Тўғри, мақташга арзигулик ҳолат. Аммо “Пахтакор” етказиб бераётган футболчилар бирор-бир каромат кўрсатдими?! Терма жамоамиз ўйинида қандайдир ўзгариш сезилдими?! Сиз бирор-бир футболчини мана, мана шу ҳақиқий лидер, бизни ЖЧга олиб чиқди, деб кўрсата оласизми? Шахсан мен бундай қила олмайман. Чунки ёлғон гапиришни ёмон кўраман. Ҳатто энг кучайган таркиб билан ҳам жамоамиз мундиалга бора олмади-ку! Шундай экан, “Пахтакор”нинг бу иши ўзини оқлаяптимикин? Энди масаланинг бошқа томонига тўхталиб ўтсак. “Пахтакор” шу футболчиларни қаердан оляпти? Қандай танлаяпти? Хуллас, саволлар кўп. Шахсан мен “Пахтакор” терма жамоага камроқ футболчи беришининг тарафдориман. Эҳтимол, шунда бош мураббийлар бошқа жамоалардан ҳам кўпроқ футболчиларни жалб этиш, чекка-чекка вилоятлардан иқтидорлиларни саралаб олиш имконига эга бўлармиди? Билмадим.

Энг алам қиладигани, юқоридагиларнинг ҳаммаси қоғозга, рақамларга, ҳужжатларга қараб фикр юритади, хулоса чиқаради, қарор қабул қилади. Мухлисларнинг дарди эса ётаверади ўргимчак инига ўхшаб чувалашиб. Бу гаплар кўп гапирилди, ёзилди, аммо натижага келганда... Шунинг учун мутасаддилардан ҳам илтимос, ҳам талаб қиламиз, турли рақамларни ўқийвергандан кўра, ишқибозларнинг қалбларидаги изтиробларга қулоқ тутинг, айёрона табассумларга ишонгандан кўра, мухлисларнинг чин изтироби, мағлубиятдан қолган ажинли, ғамли юзларига тикилинг. Шунда ўзбек футболининг асл ҳолатини билиб оласиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:42, 04.11.2014.
Ўқилди: 8543 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.