Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аммиак ва карбамиддан тузилган клуб

Баҳо:
+ | -

Миллионлар ўйини бир-биридан қизиқ, ғаройиб, кулгили ҳодисаларга бой. Демак, бу сафар ҳам эътиборимиз марказида миллионлар ўйинининг очилмаган қирралари.

ТЕРМА ЖАМОА САФИДАГИ ФАН ДОКТОРИ
Таниқли даниялик физик Нильс Бор маълум вақт футбол ўйнаган, «Академиск» клуби дарвозасини қўриқлаган. Унинг акаси Харальд фан доктори, математика фани бўйича мутахассис бўлган, шу билан бирга, Дания термаси сафида ҳаракат қилган. Харальд Бор ишқибозлар орасида шунчалик таниш бўлганки, унинг илмий иши ҳимоясида кўплаб футбол ишқибозлари ҳам қатнашган.

«SOCCER» АТАМАСИ ҚАНДАЙ КЕЛИБ ЧИҚҚАН?
АҚШда футболни соккер деб аташ одатга айланган. Хўш, нега футбол айнан шу атама билан номланади? Аслида, бунинг тарихи XIX асрнинг иккинчи ярмига бориб тақалади. «Соккер» — бу америкаликларнинг ихтироси эмас, у 1880 йилларда Англиянинг Оксфорд шаҳри аҳолиси шевасидан келиб чиққан. Улар футбол спорт турини бошқа бир копток билан ўйналадиган спорт тури — регбидан фарқлаш учун «Аssociation football» деб таърифлашган. Кейинчалик бу номни қисқартириш таклифи билдирилган ва «association» сўзи қисқартирилиб, унга «-er» қўшимчаси қўшилган.

«МАНЧЕСТЕР СИТИ»ГА МЕССИ КЕРАКМИДИ?
2008 йилда БААлик шайх Мансур Англиянинг «Манчестер Сити» клубини сотиб олади. У клубнинг ижрочи директори билан суҳбатлардан бирида шундай дейди: «Ҳаммаси мураккаблашган». Директор эса бу гапни нотўғри тушунади ва «Барселона»дан Мессини харид қилишни буюради. Бироқ Испаниянинг етакчи клубларидан бири етакчи ўйинчиси учун таклиф қилинган 30 миллион долларни рад этади. Янаги йил ёзда «Манчестер Сити» яна бир бор бу харидни амалга оширишга уриниб кўради, клуб Месси учун олдингидан тўрт марта кўпроқ маблағ таклиф қилади, аммо яна рад жавобини олади. Энг қизиғи, Мессини харид қилиш шайх Мансурнинг режаларига кирмасди.

ЧАҚМОҚ ОСТИДА ҚОЛГАНЛАР
1998 йилда Конго Демократик Республикасида ўтган ўйинлардан бирида чақмоқ чақиши содир бўлади. Меҳмонларнинг 11 нафар футболчиси стадионнинг ўзидаёқ жон таслим қилади. Шунингдек, 30 нафар томошабин ҳам турли даражада тан жароҳатлари олишади. Энг ажабланарлиси, мезбон жамоанинг барча футболчисига умуман шикаст етмайди.

УЧ ОЁҚЛИ АРТИСТНИ НИМА МАШҲУР ҚИЛДИ?
Асли келиб чиқиши италиялик бўлган Фрэнк Лентини турли узунликдаги уч оёқ билан дунёга келган. Гап шундаки, у эгизаги ўзига қўшилиб кетган ҳолда туғилганди. Аммо бу унинг футбол ўйнаши, велосипед миниши, циркда артистлик қилиши ва тўрт нафар фарзандни тарбиялашига халал бера олмади. Лентини одамлар орасида юриб кетаётган ҳолда бир оёғида тўп тепиб юриши билан машҳур бўлган. Қолаверса, Лентини ажойиб суҳбатдош.

УЧ ЁҚЛАМА ФУТБОЛ — АФЗАЛМИ ЁКИ КЕРАКСИЗ?
Даниялик рассом Асгер Йорн 1990 йилларда уч томонлама футболни илгари суради. Унинг фикрига кўра, олти бурчакли майдонда учта жамоа бир вақтда майдонга тушади ва клублар дарвозабонлари уч томонга ўрнатилган дарвозани навбати билан ҳимоя қилади. Ғолиб эса қанча тўп ўтказиб юборганликка қараб аниқланади. Муаллиф футболнинг бунақа шаклини жорий қилиш ғоясининг асосий моҳиятини қуйидагича изоҳлайди: ҳозирда футболда анъаналар бузилиб кетган, шунинг учун унга фалсафий тушунчаларни жорий қилиш керак. Бироқ ушбу ғоянинг ноқулай томони шундаки, бунда футбол тартибсиз ҳолга келади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Йорннинг ғояси фақат қоғозда қолиб кетгандир.

ҚИММАТГА ТУШГАН АҲМОҚГАРЧИЛИК
Камерунда талабалар ўртасида ўтказилган футбол бўйича мамлакат чемпионатида жамоалардан бирига техник мағлубият (0:3) ёзилади. Сабаби, ўйин бошланиши олдидан жамоалардан бирининг сардори иккинчи сардорнинг қўлини сиқиб қўйишни истамайди ва бунинг ўрнига уятсиз қилиқ қилади. Бу эса жамоага қимматга тушади, клуб мусобақа билан эрта хайрлашади. Таъкидлаш керакки, бу жамоага кейинги босқичга чиқиш учун кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам етарли бўларди. Аммо техник мағлубиятнинг ҳисоби йирик бўлиши белгилаб қўйилган.

АММИАК ВА КАРБАМИДДАН ТУЗИЛГАН КЛУБ
Пермнинг «Амкар» жамоаси номига икки кимёвий модда: аммиак ва карбамид асос қилиб олинган. Яъни шу иккала модда номининг қисқартмасидан клуб номи келиб чиққан. Бунинг сабаби эса қуйидагича, клубни ташкил қилган компаниянинг асосий маҳсулоти кимёвий ўғитлар ҳисобланади.

11 КИШИ 200 НАФАР БОЛАКАЙГА ҚАРШИ...
Испанияда 2010 йилнинг 17 май куни ғалати хайрия ўйини ўтказилади. Мазкур учрашувнинг ғалатилиги шундаки, унда «Атлетик Бильбао» жамоаси 200 нафар болага қарши ҳаракат қилади. Болалар жамоаси 66-88-51 тактикаси асосида ўйнашади. Улар сон жиҳатдан кўп бўлишса-да, тажрибали футболчиларга 3:5 ҳисобида ютқазишади.

НА САРИҚ, НА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Стенли Мэтьюз Англияда кўп бора энг яхши футболчи деб топилган. Европа минтақасида эса бу номга бир бор сазовор бўлган. У 50 ёшида фаолиятини якунлаган, қизиғи, Стенли шу пайтгача бирор марта майдондан четлатилмаган, умуман, огоҳлантириш ҳам олмаган. Ўзининг хайрлашув ўйинида эса қиролича Елизавета II унга рицарлик унвонини тақдим этади. У бу унвонга сазовор бўлган биринчи футболчи сифатида тарихда қолади.

АВТОГОЛЛАР — ХЕТ-ТРИК!
Бельгиялик футболчи Стэн ван ден Байс миллий чемпионат доирасида ўтган «Жерминаль Экерен» ва «Андерлехт» ўртасидаги матчда (1995-1996 йилги мавсумда) ўз дарвозасига нақ уч марта тўп киритиб қўяди. Оқибатда «Андерлехт» футболчилари бирорта ҳам тўп киритмасдан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишади.

МУХЛИСЛАРНИНГ ЖОНБОЗЛИГИ
Гуус Хиддинк профессионал фаолиятини «Де Графсхап» клубида бошлайди. Уч йилдан сўнг эса уни «ПСВ» жамоаси сотиб олади. Кейинги мавсумда эса «Де Графсхап» Хиддинкни жамоага қайтармоқчи бўлади, аммо клубда бунга етарли маблағ топилмайди. Шунда жамоа мухлислари маблағ тўплашади ва 40 минг гульден эвазига Хиддинкни клубга қайтаришади.
Интернет материаллари асосида НИЗОМ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:48, 05.11.2014.
Ўқилди: 6389 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.