Футболимиз саънат даражасига чиқдими, саънатимиз футбол даражасига тушдими, билмадиму, иккала соҳа ҳам расво бўлганига анча бўлиб қолди. Футболда ҳам, саънатда ҳам ушбу соҳага алоқаси йўқ, мақсади, ўз нафсини қондириш бўлган инсонлар кўпайиб кетди. Ҳар иккисида қалбакилик, хўжакўрсинга ишлаш, сохтакорлик, ҳалқни алдаш каби иллатлар илдиз отиб кетди.
Бизда Фонограмма саънат турига киргач, бу саънат футболга ҳам кириб келди. Ҳаттоки саънаткорларимиздан бири 1-лига жамоаси қайдномасидан ўрин олганига нима дейсиз. Ҳофизлар фақат тўйларни кўпайтириш учун қўшиқ ёзиб, уни радио, ТВда айлантириш билан овора, режиссёрлар “одноразовий” кино олиб, харажатларини қоплаш ҳақида қайғуриб юрганлиги, истеъдоди бору, пули йўқлар бир чеккада қолиб, бойвачча такасалтанглар муқаддас саҳнани оёқости қилаётганлиги футболимизга нақадар ўхшаш эмасми? Футболда ҳам бир кўришли спектакллар намойиш этилиб, букмекербоп ҳисоблар орқали чўнтакни қаппайтириш урфга айланганига нима дейсиз.
Яна бир ишни амалга оширсак, саънат билан футбол бирлашганига гувоҳ бўлардик. Яъни стадион атрофидаги афишаларда навбатдаги ўйин қачон бўлишини ёзиш билан бирга фонограмадан фойдаланилади деган ёзувни қўшиб қўйилса бас. Мухлис кирмай қолишидан хавотир олишмасин, шундоғам кирмайдигани кирмаяпти, кирадигани фонограмадан фойдаланилади деган ёзувга қараб ўтиришмайди.
Давоми "Мухлис минбари" блогида.