Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Зафар Имомхўжаев: "Дард билан курашаётганингда сен ҳақингда ёлғон хабар тарқалса, алам қилади"

Баҳо:
+ | -

Ҳар душанба куни “Спорт” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Футбол шарҳи” кўрсатувчи бошловчиси ва муаллифи Зафар Имомхўжаевнинг шу ҳафтадаги кўрсатувда иштирок этмагани футбол ишқибозлари, журналистлар орасида ҳам турли қизиқишларга сабаб бўлди. Ушбу масалага ҳамкасбимиз Норбек Ниёзов аниқ киритиб, Sports.uz сайтида шундай ёзади:

Бугун эрталаб ишга келсам, қўнғироқ бўляпти. Аброр Имомхўжаев. Саломлашгандан сўнг Аброр ака мақсадга кўчди.
- Норбек, яхшимисан. Зафар ҳақида сайтингда ҳар хил хабар чиқибди...
- Аброр ака, бундан хабарим йўқ. Қайси сайт экан?
- Арена.уз.
- Бу сайт билан менинг алоқам йўқ. Фақат, “Машъал” радиосидаги “Арена” билан адаш холос.
- Тушунарли, Зафар ҳозир касалхонада. Шундай вазиятда нотўғри хабарни тарқатиб юборишибди.

Ушбу қисқа суҳбатдан сўнг ўша хабарни ўқидим. Ёш ҳамкасбларимизнинг бу “асари” шошмашошарлик маҳсули эканлиги ойдинлашди. Ҳол-аҳвол сўраб Ахбор Имомхўжаев (Зафарнинг отаси) билан боғландим. Сўнгра, Зафар ака билан ҳам суҳбатлашдим.

– Якшанба куни “Футбол-шарҳи” режиссёри Жамолиддин Суяров билан маслаҳатлашиб Ўзбекистон кубогини ютган “Локомотив” клуби бош мураббийи ва спорт директорини кўрсатувга таклиф қилгандик. Иситмам 39 га чиқиб кетди, ўзимни ёмон ҳис қилиб касалхонага келсам, олиб қолишди. Кўрсатув эса, ҳар йилгидек, мавсум якунланиши муносабати билан бир ой таътилга чиқиши керак эди. Бу кўрсатувда ўзим чиқа олмаганим боис Даврон Файзиевга бу вазифани топширдик. Насиб қилса, декабрь ойининг сўнгги ўнкунлигидан кўрсатув яна эфирга узатилади, – дейди Зафар Имомхўжаев.

Биз билан суҳбатда касалхонада дард билан олишиб ётган ҳамкасбимиз ўзи ҳақидаги нотўғри хабарлардан бироз ранжиганини айтиб ўтди.

– Сен бу ерда касаллик билан курашиб ётсанг-у, сен ҳақингда нотўғри хабарни тарқатишса! Бу на журналистик этикага, на одамгарчиликка тўғри келади. Ёш журналистларимиз кўпаяётганидан биз хурсанд бўламиз, лекин, бу ишлари яхши эмас, – деган фикрни билдирди суҳбатдошимиз.

Алалхусус, ҳамкасбимизга Яратгандан шифо тилаб суҳбатни мухтасар қилдик. Ёш журналистларга эса, хабарнинг оммага етказишда аввало, холислик, ҳаққонийлик, қолаверса, ҳамкасблик ва инсонийлик призмаларидан ўтказиш кераклигини тилаб қолган бўлардик.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 21:01, 20.11.2014.
Ўқилди: 10463 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4353]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3949]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2365]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2201]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2064]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1950]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1890]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1515]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1455]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1454]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик