Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Футбол ва интернет

Баҳо:
+ | -

Йилдан-йилга интернет ва футбол тушунчалари бирлашиб бормоқда. Йилдан-йилга интернет футболнинг асосий ҳамкорига айланиб бормоқда. Йилдан-йилга интернет футболга таъсирини ошириб бормоқда.

Бу гапларнинг исботи сифатида қуйидаги статистик маълумотлар ва мутахассисларнинг бунга муносабатларини кузатишишингиз мумкин.

YouTube ва Google вакили Кристоф Хеймес ишонч билан таъкидлайдики, 5 йилдан кейин телевидениеда футбол ўйинлари шарҳи ва шу турдаги жанр-кўрсатувларга ҳожат қолмайди. Чунки, буларнинг барчаси интернетда онлайн олиб бориладиган бўлади.

2014 йил давомида Бразилиядаги жаҳон чемпионати мавзусида Google қидирув тармоғига мурожаат қилган интернет фойдаланувчилари сони айнан шу қидирув тизимига Олимпиада ўйинлари ва Тур де Франс мусобақасига оид маълумотларни сўраб мурожаат қилган фойдаланувчилардан икки баробар кўп бўлган.

“Facebook” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари орасида футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Тармоқ ходимларидан бири Гленн Миллернинг айтишича, 500 миллион фойдаланувчи доимий равишда футболга оид саҳифаларда фаоллик кўрсатишади. Бу баскетбол муҳокамачиларидан 5 баробар кўп.

"Арсенал" жамоасининг ижтимоий тармоқлардаги тарғиботи билан шуғулланувчи ходимлари “CNN” телеканалининг Лондондаги бўлимида ишловчи журналистларидан кўпроқ. "Бавария" эса, интернетдаги "Бавария" учун 15 ходимни ёллаган, шунингдек, яна 20 киши IT-бўлимида ишлайди. Бу одамлар жамоа учун махсус илова-дастурлари яратиш билан машғул бўлишади.

Бундай ишлар, яъни жамоаларнинг ижтимоий тармоқдаги бўлимларини такомиллаштириш нафақат мухлислар, балки, жамоа футболчилари учун ҳам айни муддао. "Шальке" жамоасининг кийиниш хонасига кирсангиз, барча футболчилар твиттер ёки фейсбук лентасини кузатиб ўтирганига гувоҳ бўласиз.

Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши босма матбуотга катта зарба берди. Мисол учун, 1974 йили Германия терма жамоаси чемпион бўлганида, немисларнинг футболга оид биринчи рақамли нашри “Bild” 5 млн тиражда сотилган эди. Газетанинг 1990 йилги чемпионлик кунидан кейинги сони 6,5 млн нусхада тарқалган бўлса, 2014 йилги мундиал вақтида эса тираж 2,5 млн миқдорини ташкил этади. Лекин, бу вақтда, немис интернет сайтларида 16 млн футбол фанатлари бор эди.

“11Freunde” журнали 85 минг нусхада нашр қилинади. Лекин, бу журналнинг “Facebook” тармоғидаги муштарийлари 350 минг кишини ташкил этади. "Дижитал-медиа бизнинг анъанавий босма журналистикамизни инқирозга учратди. Энди биз яшаб қолиш учун янги формаларни қабул қилишимиз керак" - дейди “Axel Springer” нашриёти вакили Андреас Виле.

Криштиану Роналду ҳақидаги янгиликларни унинг мухлислари футболчининг “Facebook” ва “Twitter”даги саҳифаси орқали кузатиб боришади. Роналду “Facebook”да 100 миллиондан ортиқ, “Twitter”да эса 31 миллионга яқин кузатувчига (фолловер) эга. Ва бу борада португалиялик футболчининг кўрсаткичи футболчилар орасида энг яхши натижа бўлиб, бу миқдор "МЮ" ва "Челси" жамоалари фолловерларининг йиғиндисидан ҳам кўпдир.

Манба: www.xabardor.uz
Киритилди: 21:54, 21.11.2014.
Ўқилди: 5763 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.