Хабарингиз бор, ОФК Ижроқўми 29 ноябрь куни келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун квоталар ва саралаш босқичи механизмини тасдиқлайди.
Олинган маълумотларга кўра, Ироқ, Ливан ва Сурия мамлакатлари ОФКнинг лицензиялаштириш талабларини бажара олишмаган ва ОЧЛда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлишган. ОФК коэффициентлар жадвали рейтингига кўра, Ироқ 1+1, Ливан ва Сурия 0+1 кўринишида ОЧЛ йўлланмаларига эга бўлишганди.
Энди тўғридан-тўғри ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалари сони 11та, саралашдан қатнашадиган жамоалар сони эса 12та қолди. Агар қайсидир мамлакат вакилига саралашсиз гуруҳда иштирок этиш имконияти берилса, саралашда 11та жамоа қолади. Бу жамоалар 4та ўрин учун кураш олиб боришади.
Шу боис, ОЧЛ ҳақида аввал хабар бериб ўтган маълумотларимизга нисбатан ўзгаришлар юз бериш эҳтимоли бор. Якуний қарорни 29 ноябрь куни билиб оламиз.