Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Осиё кубоги-2015. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги имконияти қандай?

Баҳо:
+ | -

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2015 финал босқичининг бошланишига ҳам роппа-роса бир ой вақт қолди. 2015 йилнинг 9 январь санасида Австралия-Кувайт ўйини билан Осиё кубогига старт берилади.

Биз ўзбекистонлик мухлислар ҳам Ўзбекистон МТЖнинг учрашувларини интизорлик билан кутиб ўтирибмиз.

Гуруҳимиздаги рақибларимиз билан шу кунгача Осиё Кубоги финал босқичларида ўтказган учрашувларига батафсил тўхталиб ўтсам:

1) Хитой миллий терма жамоаси билан уч марта учрашганмиз. Ҳисобимизда иккита ғалаба ва битта дуранг бор. Тўплар нисбати 7-2, бизнинг фойдамизга.
Осиё кубоги-1996. БАА. 1996 йил 4-21 декабрь.
ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ - 2:0

Осиё кубоги - 2007. Таиланд, Вьетнам, Индонезия, Малайзия. 2007 йил 7 июль-29 июль.
ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ - 3:0                           

Осиё кубоги-2011. Қатар. 2011 йил 7-21 январь.
ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ - 2:2

2). Саудия Арабистони миллий терма жамоаси билан уч марта учрашганмиз. Ҳисобимизда битта ғалаба ва иккита мағлубият бор. Тўплар нисбати 2-7, рақиб фойдасига.
Осиё кубоги-2000. Ливан. 2000 йил 12-29 октябрь.
ЎЗБЕКИСТОН-С.АРАБИСТОНИ - 0:5

Осиё кубоги-2004. Хитой. 2004 йил 17 июль-7 август.
ЎЗБЕКИСТОН - С.АРАБИСТОНИ - 1:0

Осиё кубоги - 2007. Таиланд, Вьетнам, Индонезия, Малайзия. 2007 йил 7 июль-29 июль.
Чорак финал: ЎЗБЕКИСТОН-С.АРАБИСТОНИ - 1:2

3) КХДР миллий терма жамоаси билан Осиё кубоги финал босқичининг гуруҳ ўйинларида бирор маротаба ҳам тўқнаш келмаганмиз.

Агарда рақибларимизнинг имкониятларини Ўзбекистон МТЖ билан таққослайдиган бўлсак Хитойдан бир бош устунмиз, С.Арабистони билан ўзаро хисоб-китоб қилиш вақти келди. Фақат КХДР терма жамоасининг имкониятларини ЖЧ-2014 саралаши доирасида учрашган иккита ўйинни ҳисобга олсак, устунлик биз томонда эканлигига гувоҳ бўламиз.

Демак, статистик маълумотларга таянадиган бўлсак гуруҳдаги барча рақиблар билан бемалол ўйнаб, чорак финалга чиқишимизга умид қилсак арзийди.

Миллий терма жамоамизнинг Осиё кубогида чиройли ўйинлар билан бир қаторда ажойиб ғалабаларни кутиб қоламиз

ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Абдумажид Қодиров
(UZBEKISTONIM никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:18, 08.12.2014.
Ўқилди: 11588 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.