Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Диего Армандо Марадона 9 декабрь, сешанба куни Каракасда ўтказилган маросим вақтида Венесуэла президенти Николас Мадуронинг нутқи вақтида ухлаб қолди. Бу ҳақида “El Universal” нашри маълум қилди.
Ушбу маросим Перунинг мустақилликка эришишини таъминлаган Аякучо жангининг 190 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, аргентиналик 54 ёшли собиқ футболчи фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган, президент нутқи вақтида Миллий пантеондаги фахрий меҳмонлар ложасида ўтирган эди.
Мадуро ўз нутқида Марадонини исёнчи ва инқилобчи деб атаган. “Орамизда бир исёнчи бор, у бошқа ҳаёт майдонларида ҳам феномен эди, футбол майдонида эса – кўпдан бери; чунки у – инқилобчи. Гап Диего Марадона ҳақида бормоқда”, – дея Мадуронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Infobae.com.
Қайд этишларича, Марадона Венесуэла президенти айнан у ҳақида гапираётган вақтда уйқуга кетган ва Мадуронинг бу гапларни эшитмаган. Уни кейинчалик ёнидаги меҳмонлардан бири туртиб, уйғотганидан сўнг, йиғилганларни олқишлаб қўйган.