Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

LIVE! ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бошланди!

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Қисқақа қуръа тартиби (механизми) ҳақида тушунтириб ўтамиз.

Ғарб минтақаси жамоалари қуйидагича саватчаларга ажратилган:
1-саватча: "Ан-Наср", "Аш-Шабоб", "Ал-Ҳилол" (барчаси - Саудия Арабистони) ва плей-офф-1 ғолиби;
2-саватча: "Фулад", "Тракторсозий", "Персеполис" (барчаси - Эрон) ва плей-офф-2 ғолиби;
3-саватча: "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" (барчаси - Ўзбекистон) ва плей-офф-3 ғолиби;
4-саватча: "Ал-Аҳли", "Ал-Айн" (иккиси - БАА), "Лахвия"  (Қатар) ва плей-офф-4 ғолиби.

Гуруҳ босқичи учун бериладиган 4та йўлланма учун саралаш босқичи қуйидагича аниқланади (10 ва 17 февраль).
Плей-офф-1: "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони) — "Ал-Қодисия" (Кувайт)/ "Ал-Виҳдат" (Иордания)
Плей-офф-2: "Нафт Теҳрон" (Эрон) — "Ал-Жаиш" (Қатар) / "Ан-Наҳда" (Уммон)
Плей-офф-3: "Бунёдкор" (Ўзбекистон) — "Ал-Жазира" (БАА)
Плей-офф-4: "Ал-Ваҳда" (БАА) — "Ас-Садд" (Қатар) / "Риффа" (Баҳрайн)

Юқоридаги саватчалар шунчаки шартли равишда рақамланган. Қуръа қуйидаги тартибда ўтказилади:

1. Саудия Арабистони, Эрон ва Ўзбекистон мамлакатлари қуръага тортилади. Аввал қайси давлат номи чиқса, ўша мамлакат клублари жойлашган саватча қуръага тортилади.

2. Мамлакат чемпионлари автомат равишда гуруҳларнинг 1-поғонасига жойлаштирилади. Масалан, мамлакатлар қуръасида Ўзбекистон биринчи бўлиб  тортилса, "Пахтакор" дарҳол "А" гуруҳининг 1-поғонасига қўйилади.

3. Қолган клублар қуръа натижасида кейинги гуруҳларга "зина" шаклида жойлаштириб борилади: В2, С3, D4 (плей-офф ғолиби).

 

A

B

C

D

1

1

 

 

 

2

 

2

 

 

3

 

 

3

 

4

 

 

 

4

4. Кейинги мамлакат клублари ҳам зина шаклида гуруҳларга жойлаштирилади: В1 (чемпион), С2, D3, A4 (плей-офф ғолиби).

 

A

B

C

D

1

1

5

 

 

2

 

2

6

 

3

 

 

3

7

4

8

 

 

4

5. Учинчи давлат клублари зинама-зина шаклида гуруҳларга тақсимланади: С1 (чемпион), D2, А3, B4 (плей-офф ғолиби).

 

A

B

C

D

1

1

5

9

 

2

 

2

6

10

3

11

 

3

7

4

8

12

 

4

6. Якунда тўртинчи саватчадан ўрин олган БААнинг икки, Қатарнинг бир ва плей-офф ғолиби қолган ўринларни эгаллашади: D1, А2, В3 ва С4 (плей-офф-4 ғолиби).

 

A

B

C

D

1

1

5

9

13/14/16

2

13/14/16

2

6

10

3

11

13/14/16

3

7

4

8

12

15

4

Шу билан Ғарб минтақаси учун қуръа ташлаш жараёни якунланади.

Сайтимиз орқали қуръа ташлаш маросимини матнли трансляция қиламиз. Кузатиб боринг.

Манба: www.stadion.uz.

Демак, соат 13:00. ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бошланди. Дастлаб маросимнин кириш қисми, расмиятчилиги ва тушунтириш ишлари олиб борилади. 

ОФК бош котиби Алекс Сусей ОЧЛ ҳақида ўз фикрларини билдирмоқда. Турнирнинг ўсишга эришганини таъкидлаб ўтяпти.  У мусобақа ҳар тарафлама тараққиётга эришаётганини ва бунинг учун ҳомий, ҳамкор ва мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқда. ОЧЛ оддий савиядан жаҳон даражасидаги савияга чиқиб улгургани, юқори савияли футболчи ва мураббийлар унда қатнашаётганини айтиб ўтди. "Вестерн Сидней" 2 йил ичида ОЧЛ ғолибига айлангани, шу кунларда ОФК шарафини клублар жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишини билдирди. "Ал Ҳилол" стадионига финалнинг 2-ўйинида 67 минг мухлис келгани, яна кўп минг ишқибоз ташқарида қолиб кетгани эътироф этилди. Финал эса ажойиб ташкил этилгани ва ҳаяжонга бой ўтгани ҳақида Сусей алоҳида гапириб ўтди. У барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди. Биргаликда мусобақа нуфузини янада кўтаришга ишонч билдирди.

Қуръани ўтказиш учун ОФКнинг масъул ходими Келли Сатираж қуръа тартиби билан таништириб ўтмоқда. Бу механизм билан юқорида танишиб олгансиз, албатта. 

1. Мини-қуръада Саудия Арабистони ёзилган қоғозча чиқди. Демак, бу мамлакат вакиллари дастлаб қуръа тортилишади. Мамлакат чемпиони "Ан-Наср" А1га жойлаштирилади. Қолган клублар қуйидаги жадвалга ёзиб борилади. 

 

A

B

C

D

1

"Ан-Наср" (С.Арабистони)

"Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Фулад" (Эрон)

"Ал-Аҳли" (БАА)

2

"Лахвия"  (Қатар)

"Аш-Шабоб" (С.Арабистони)

"Локомотив" (Ўзбекистон)

"Тракторсозий" (Эрон)

3

"Персеполис" (Эрон)

"Ал-Айн" (БАА)

"Ал-Ҳилол" (С.Арабистони)

"Насаф" (Ўзбекистон)

4

плей-офф-3

плей-офф-2

плей-офф-4

плей-офф-1

Киритилди: 12:03, 11.12.2014.
Ўқилди: 9128 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.