Тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрих мавсум якунланганидан сўнг "Локомотив"ни тарк этмоқчи эди.
Футболчи жамоа учун ташкил этилган тадбирда ҳамма билан хайрлашишга ҳам улгурганди. Аммо олган маълумотларимизга кўра, у яна "Локомотив"да қоладиган бўлибди. Маълум бўлишича, Саша "темирйўлчилар"нинг 20 декабрда бошланадиган йиғинида иштирок этади.