Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бахтиёр Ашурматов Наманган вилояти мутасаддилари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Қишки йиғинларни бошланганлигига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, бир қатор клубларни келгуси йил режаларини тузиб чиқишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шартномаси якунига етган футболчилар билан битимлар муддатини узайтирилаётганлигидан ҳам барчани хабари бор.

Ўз навбатида "Навбаҳор"да ҳам шартнома муддатларини узайтириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Раҳматилло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Алишер Саматов, Роббим Хасанов, Илҳом Бойдедаевлар билан шартнома муддатлари узайтирилди. Демак, ушбу футболчилар кейинги мавсумда ҳам айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади.

Шу кунларда бошқа футболчилар билан ҳам шартнома муддатларини узайтирилиши кутилмоқда. Бундан ташқари якунига етган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Аъзам Алиевларнинг шартномалари 2015 йилда ҳам амалда бўлишини айтиб ўтиш жоиз.

Айни пайтда жамоани кучайтириш ва таркибдаги рақобатни ошириш учун янги футболчиларни жалб қилиш ҳам режалаштирилган. Очиғини айтганда сўнгги йилларда “Навбаҳор”да декабр ойида камдан-кам ҳоллардагина футболчилар билан шартнома имзоланаётганди. Хуллас, жамоадаги вазият ижобий томонга ўзгариб таркиб ўзагини сақлаш қолишга эътибор қаратилмоқда. Бу ҳол навбатдаги чемпионатда ўзининг ижобий натижасини бериши турган гап.

Аввал жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни Наманган вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилиши ҳақида маълумот бергандик. Режалаштирилган учрашув бўлиб ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Ўзаро суҳбат чоғида ечимини топиши лозим бўлган масалалар кўриб чиқилди. Яқин вақт ичида барча масалаларни ижобий тарзда ҳал қилишга келишиб олинди. Бир сўз билан айтганда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар Бахтиёр Ашурматов келгуси мавсумда ҳам “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритади.

Сўнгги кунларда фарғоналик футболчилар – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларни “Нефтчи” клуби сафига қайтишлари мумкинлиги борасидаги гап-сўзларни кўпайганлигидан хабарингиз бор. Ушбу футболчиларга чинданам “Нефтчи”дан таклиф тушганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда улар Фарғонага қайтишлари ҳам мумкин. Лекин, Саидов ва Ёқубовларни “Навбаҳор”да қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бир сўз билан айтганда ушбу футболчилар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўла ойдинлик киритилганича йўқ.

Бундан бироз олдин жамоа аъзолари “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказилган бугунги машғулотни якунлашди. Эртага футболчилар икки маҳал шуғулланади. Эрталаб, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган юкламали машқлар бажарилса, куннинг иккинчи ярмида эса асосан тўп билан ишлашга қаратилган машқларга эътибор қаратилади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:53, 16.12.2014.
Ўқилди: 3455 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.